Ўзбекистоннинг энг яхши фармацевтларига "олтин юлдузча" мукофоти топширилди

Олтин юлдузча мукофоти йилнинг энг яхши аптекаси, ишлаб чиқарувчиси, энг яхши иш берувчиси ва бошқа қатор номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Фармацевтика институтида ўтказилган Ўзбекистондаги 1-фармацевтика анжуманида Ўзбекистон тарихида биринчи марта турли номинациялар бўйича "Pharmclub 2017" эсдалик мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Шавкат Мирзиёев дори воситаларини арзонлаштириш бўйича янги қарорни имзолади

Тадбир бошловчиларининг айтишича, "энг яхши"ларни аниқлаш жараёнида бутун Ўзбекистон бўйича 5 миллиондан зиёд одам қатнашган ва овоз берган.

Демак:

"Йилнинг ишончли ҳамкори" номинацияси — Cardio-Pharm

"Йилнинг энг яхши иш берувчиси" — СП ООО "Samarkand England Eco-Medical"

"Йилнинг энг яхши аптека дизайни" - "А5" аптекалар тармоғи

"Йилнинг энг яхши логотипи" — "Таблетка" аптекалар тармоғи

"Энг яхши аптека сервиси" — "Шоҳ Фарм" аптекалар тармоғи

"Жадаллик билан ривожланаётган ишлаб-чиқарувчи компания" — ООО "Лафз" 

"Йилнинг энг кенг ассортименти" номинациясида — "Замин Фарм" аптекалар тармоғи

"Йилнинг энг яхши мудираси" — Сайёра Далербаева ООО "Профарм"

"Мижозлар талабига жавоб берадиган аптека" — "Озон" аптекалар тармоғи ўзбекистонликлар томонидан энг яхшилар сифатида тан олинган.

Шунингдек, қуйидаги асосий номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинди:

"Йилнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиси" - "Нобел Фармсаноат"

Ўзбекистонга ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонлар тендерсиз ва квотасиз олиб келинади

 "Энг яхши аптекалар тармоғи" — "Три девятки" аптекалар тармоғи

"Йил маҳсулоти" — тўққизда маҳсулот орасида "Магвит В6" (Ника Фарм)энг яхши маҳсулот деб топилди

"Йилнинг энг яхши аптекаси" — "Витаминка" (Андижон).

Тадбир сўнгида барча ғолиблар эсдалик учун суратга тушдилар ва барча ўзбекистонликларга "ҳамиша саломат бўлинг", дея тилак билдирдилар.