Ўзбекистонда доллар тушди, евро эса кўтарилди

Долларнинг курси ўтган ҳафтада 5,93 сўмга тушиб, 8 094,99 сўмни ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik.Марказий банк 17 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 17,73 сўмга тушди ва 8 077,26 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 23,47 сўмга кўпайди ва 9 960,07 сўмга етди.

Россия рубли эса 11,36 сўмга арзонлашди ва 128,01 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.