ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Марказий банк 17 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 17,73 сўмга тушди ва 8 077,26 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 23,47 сўмга кўпайди ва 9 960,07 сўмга етди.
Россия рубли эса 11,36 сўмга арзонлашди ва 128,01 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.