Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш таклиф қилинмоқда

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорда бир марталик йиғим тўлангандан кейин амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири президент қарори лойиҳасига асосланган ҳолда хабар қилди.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади

Ҳужжат ишлаб чиқувчилар фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш таклиф қилишмоқда.

Муаммо нимада

Яқинда ер тузиш ва кадастр органлари томонидан ўтказилган республика кўчмас мулк фондининг ялпи хатлови шахсий турар-жой қуриш соҳасида асосан қишлоқ жойларида қонунийликни таъминлаш борасида тизимли камчиликлар ва жиддий хатоликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди.

Хусусан, уй-жойни сотиб олиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамай минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ноқонуний шахсий турар-жойларни барпо этган.

Бундай ҳолатларнинг юз беришига давлат органлар биринчи навбатда жойлардаги маҳаллий ижро, шу жумладан, ер кадастри, архитектура ва қурилиш соҳасидаги ваколатли органларнинг йўл қўйганликлари сабаб бўлди.

Тошкентда квартира эгаларига кадастр паспортлари берилади

Бугунги кунда фуқароларга шахсий турар-жой қуриш учун ноқонуний равишда ер участкаларини муайян тўлов эвазига бериш бўйича фермер ва деҳқон ҳўжаликларининг тил бириктириш фактлари мавжуд. Натижада ушбу муаммо бутун республика бўйича оммавий тус олди ва уй-жойга зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги аҳолида бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига, хусусан ҳақиқатда яшаб турган жойга прописка қилиниши, мулк ҳуқуқига эга бўлиши ва уни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигига олиб келди.

Ўзбекистон президентининг виртуал қабулхонасига фуқароларнинг турар жойига кадастр ҳужжатларини беришни сўраб 5 мингдан зиёд, депутатлар, сенаторлар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари мансабдор шахслари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда — 3 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.

Нима қилиш керак

Ҳужжат 2018 йил 31 декабрдан бошлаб, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини ушбу объектга ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бир қатор шартлар асосида олади.

Хусусан, ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса.

Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди

Шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаса, шунингдек унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги шарт.

Қайд этилишича, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорда бир марталик йиғим тўлангандан кейин амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи тан олиниши мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳукумат томонидан белгиланади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи кўчма мулкка бўлмаган тан олиниши тан олиш бўйича ишларни ташкил қилиш комиссия тавсиясига биноан ёки туман ёки шаҳар ҳокими қарорига асосан амалга оширилади.