ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, ўз хотинини ўлдириб, белига бетон боғлаб, жасадини сувга ташлаган эркак қўлга олинди.
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 2018 йил 28 март куни бедарак йўқолиб, қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Ш.Сулаймонованинг жасади орадан бир ҳафта ўтгач топилган. Аёл танаси "Ҳақиқат" маҳалласидан оқиб ўтувчи "Марказий Мирзачўл" зовуридан бел қисмига арқон билан бетон бўлаги боғланган ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳуманинг турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган Б.Қашанов содир этганлиги аниқланган.
Қотил эр қўлга олинган.