Сирдарёда ўз хотинини белига бетон боғлаб сувга чўктирган эркак ушланди

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёл жасади "Ҳақиқат" маҳалласидан оқиб ўтувчи "Марказий Мирзачўл" зовуридан бел қисмига арқон билан бетон бўлаги боғланган ҳолда топилган

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, ўз хотинини ўлдириб, белига бетон боғлаб, жасадини сувга ташлаган эркак қўлга олинди.

Проходящая через канал труба в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги "Бўзсув" каналидан европа миллатига мансуб аёлнинг жасади топилди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 2018 йил 28 март куни бедарак йўқолиб, қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Ш.Сулаймонованинг жасади орадан бир ҳафта ўтгач топилган. Аёл танаси "Ҳақиқат" маҳалласидан оқиб ўтувчи "Марказий Мирзачўл" зовуридан бел қисмига арқон билан бетон бўлаги боғланган ҳолда топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳуманинг турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган Б.Қашанов содир этганлиги аниқланган.

Қотил эр қўлга олинган.

 

Янгиликлар лентаси
0