АҚШ Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши 3 миллион долларлик дорилар етказиб берди

"Темодар" препаратидан иборат инсонпарварлик юклар республика ҳудудлари бўйлаб тарқатилади, ушбу дори воситаси катта ёшдаги беморларнинг миясидаги саратон ўсмасини даволашда ишлатилади
Sputnik

ТОШКЕНТ,11 апр — Sputnik. Project HOPE халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистонга умумий суммаси 2,9 миллион долларлик саратон касаллигига қарши дори воситаларини етказиб берди.

Ўзбекистонда рак касалликларини аниқлаш ва даволаш соҳаси янада кучайтирилади

"Умумий баҳоси 2,9 миллион долларлик медикаментлар бугунги кунда АҚШдан Ўзбекистонга етказиб келинган", — деб хабар қилган ваколатхона ходими РИА Новости мухбирига.

Катта ёшдаги беморларнинг миясидаги хавфли ўсимтани даволашда қўлланиладиган "Темодар" онкологик препаратларидан иборат инсонпарварлик юки Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб тақсимланади.

Ташкилот хабарига кўра, 1991 йилдан буён Project HOPE Ўзбекистонга умумий миқдорда 106 миллион долларлик медикаментлар ва тиббиётда ишлатиладиган бошқа турдаги буюмларни етказиб берган.