ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Хитойнинг "Жонгтонг Бас энд Холдинг Ко ЛТД" компанияси "Ўзавтосаноат" билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди, деб хабар қилмоқда Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Ташкил этилганига 40 йил бўлган "Жонгтонг Бас энд Холдинг Ко ЛТД" компанияси асосан шаҳарлараро ва туристик автобуслар ишлаб чиқаради. Биргина 2017 йилда 20 000 та ҳар хил моделда автобус тайёрланган, 3000 дан ортиғи экспорт қилинган. 2018 йилнинг ўтган даврида эса 2000 мингтаси экспортга жўнатилган.
Компания бугунги кунгача Ўзбекистондаги туристик ташкилотларга юздан ортиқ автобус сотган.
Жўраев билан музокаралар чоғида компания раҳбарияти Ўзбекистонга, жумладан Марказий Осиё давлатлари бозорига туристик автобуслар етказиб бериш истагида эканлигини таъкидлаган.