Ўзбекистонликлар Қозоғистонга қандай касалликларни даволаш учун бораётгани маълум бўлди

Қозоғистонга даволаниш учун келаётган хориж фуқаролари орасида энг оммавий бўлган хизматлар: кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, ортопедия, сунъий уруғлантириш, онкология ва трансплантология экан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Қозоғистондаги Республика Соғлиқни сақлаш маркази директори ўринбосари Айман Искакова қўшни мамлакат фуқаролари Қозоғистон клиникаларига асосан қандай касалликларни даволаш мақсадида келишаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистонда илк марта жигар бўлагини кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди

Искакова айтишига қараганда ҳар йили 20 мингдан ортиқ киши Қозоғистонга тиббий турист сифатида келмоқда. Уларнинг аксарияти Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Тиббий турист сифатида келаётганларнинг катта қисми санатория ва курортларда дам олиш мақсадида келади, лекин мураккаб жарроҳликоперациялари ўтказиш учун келаётганларнинг ҳам сони кўп.

Искакова айтишига қараганда, тиббий туристлар асосан Олма-Ота ва Остона шаҳарларига келишади, чунки ушбу шаҳарлардаги клиникаларида жаҳон стандартларига мос келадиган тиббий хизматлар таклиф қилинмоқда.

Даволаниш учун келаётган хориж фуқаролари орасида энг оммавий бўлган хизматлар: биринчи навбатда — кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, ортопедия, сунъий уруғлантириш, онкология ва трансплантологиядир.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш маркази директори ўринбосари билан батафсил суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Искакова: за лечением в Казахстан приезжают более 20 тысяч иностранцев в год