Канадада фожиа: ЙТҲ оқибатида ёшлар жамоаси хоккейчилари ҳалок бўлди

Канадада ёшлар хоккей жамоасини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Канадада Humboldt Broncos ёшлар хоккей жамоасини олиб кетаётган автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши натижасида 14 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда мамлакат қироллик жандармериясига асосланиб РИА Новости хабар берди.

Молодежная хоккейная команда Humboldt Broncos

Автобусда ҳаммаси бўлиб 28 киши бўлган. Улардан ўн тўрт нафари ҳалок бўлган, қолганлар турли даражада тан жароҳати олган. Уч кишининг аҳволи оғир.

Йўл-транспорт ҳодисаси жума куни кечқурун Саскачеван провинциясидаги трассалардан бирида юз берган. Ҳозирда ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.