Янгиланган Тошкент–жанубий вокзал қандай ажойиб кўринишга эга бўлди

Жанубий вокзал янги биноси замонавий ва қулай бўлиб унинг дизайни такрорланмас ва ўзига хос услубда амалга оширилган.
Sputnik

Энди бу вокзалга маҳаллий йўналишдаги барча поездлар ва шаҳарлараро электричкалар ўтказилади. Жумладан, Жанубий вокзалдан Урганч, Бухоро, Қўнғирот, Олот, Шовот, Термиз, Сариосиё, Сирдарё ва Гулистон йўналишларидаги поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Янгиланган Жанубий вокзал ҳар куни 11 минг йўловчини қабул қилиши мумкин. Шунингдек, вокзал 17 тагача поезд таркибларини қабул қилиш ва жўнатиш имкониятига эга.

Келгусида замонавий, шинам ва қулай бўлган янги Жанубий вокзал Ўзбекистон транспорт тизимининг муҳим бўғинига айланади.