Даҳшатли ЙТҲдан сўнг: онаси ва бир оёғидан жудо бўлган қизалоқ қандай яшаяпти?

Бир ойдан сўнг Жумайим икки ёшга тўлади. Икки ой олдин қизалоқ онаси ва бир оёғидан айрилган эди
Sputnik

Жорий йил 9 февраль куни Бишкекдаги Элебесов кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Микроавтобус пиёдалар йўлагидан ўтишга ҳаракат қилган болали аёлни босиб кетди. Аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Қизалоқ эса тирик қолган, фақат шифокорларга унинг бир оёғини ампутация қилишга тўғри келди. Орадан икки ой ўтди. Sputnik Қирғизистон мухбирлари жажжигина Жумайим қандай яшаётганини билиш учун ушбу оиланикида бўлдилар.

Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди
Бугунги кунда қизча отаси ва 56 яшар бувиси — Батма Сарибоева қўлида тарбия топмоқда. Бувисининг айтишича, Жумайим телефонда мультфильм ва клипларни томоша қилишни яхши кўради ва ҳатто рақс тушишга уринади. Қизалоқ шифохонадалигида уни бувиси парвариш қилган эди.

"Эсимда, бизга шифохонадан жавоб беришганида ва уйга келганимизда эшик очилди ва Жумайим "Ойи!", деб бақириб юборди. У югуриб кетишга тайёр эди… Ҳозир ҳам ойисини излайди, оқшомлари йиғлаб чиқади. Мен набирамни Боткентга олиб кетмоқчи эдим, лекин уни шифокорлар тез-тез кўрикдан ўтказишлари лозим. Шу боис пойтахтда қолдик. Кексайганда ёш болани парваришлаш оғир. Тез кунларда Москвадан бошқа ўғлим келади хотини билан, улар Жумайимга қарайдилар", — деб ҳикоя қилган қизалоқнинг бувиси.

Қизалоқнинг отаси Жиргал Чотонов ва унинг рафиқаси Жазгуль Омурбекова Бишкекдан Боткенга 2005 йилда кўчиб келишган. 2016 йилда уларнинг оиласида Жумайим дунёга келган.

"Мен тикув цехида дазмолчи бўлиб ишлайман. Онам бир ўзлари болага қарай олмасликлари боис, ҳозирча уйдаман. Шифокорлар қизимга ҳозирча протез қўя олмасликларини айтишди. Оёғини тосигача кесиб ташлашгани боис, аввалига суяк тўлиқ битиши керак. Лекин биз протез тайёрлаш учун навбатга турганмиз. Протезни қизим 5-6га кирганида қўйишса керак", — деди Чотонов.

Эркак шунингдек, унинг бошига тушган мусибатга бефарқ бўлмаган одамларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Юнусободда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
"Бирлари ҳисоб рақамига пул ўтказдилар, бошқалари касалхонага келиб хабар олишди ва қўлларидан келган ёрдамини аямадилар. Чет элликлар ҳам бўлди, хусусан Покистондан талабалар ва Қатар элчихонаси вакиллари… Аёлим билан Россияда бўлганимида, Жазгуль у ерда бир кекса аёлга қараган эди. Унинг қизи ва менинг рафиқам гаплашиб туришарди, бир-бирларига тез-тез қўнғироқ қилиб турардилар. У Жазгул ҳалок бўлгани, Жумайим эса касалхонадалигини эшитиши ҳамон бизга зудлик билан пул ўтказди… Ҳукумат раҳбари Сапар Исаков ҳам ёрдам берди. Сахий одамлар кўп", — деб таъкидлади Жиргал.

Спутник Қирғизистон нашри хабарига кўра, она ва болани босиб кетган микроавтобус ҳайдовчиси ўша куннинг ўзидаёқ қўлга олинган.