Юнусободда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Oбуна бўлиш
Автомобиллар жиддий шикастланишига қарамасдан, ЙТҲ иштирокчилари омон қолди.

ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. Ўтган тун соат 00:15ларда, Юнусобод тумани, Шароф Рашидов кўчасидаги “Транстехбутлаш” МЧЖ қарама-қаршисида “Нексия 3” автомобили “Кобальт” билан тўқнашиб кетди, деб хабар қилмоқда guvd.uz.

ЙТҲ оқибатида “Нексия 3” автомобили катта тезликда ён томони билан симёғочга бориб урилган ва жиддий шикастланган. “Кобальт” автомобилининг олд томони шикастланган.

Бахтли тасодиф туфайли иккала автомобил ҳайдовчилари ва йўловчилари омон қолган. Улар турли ҳил тан жароҳатлари билан 7 сонли касалхонага жойлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0