Ўзбекистон ва Россия Марказий Осиё хавфсизлиги масаласини муҳокама қилди

Россия стратегик тадқиқотлар институти ва Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр – Sputnik. Россия стратегик тадқиқотлар институтида "Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигининг актуал муаммолари ва уларни ҳал этиш стратегияси — Россия ва Ўзбекистон ёндашувлари" мавзуида Россия—Ўзбекистон илмий конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар берди институт матбуот хизмати.

Сысоев: Афғонистон тинчлиги – ШҲТ хавфсизлиги гарови

Унда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Б. Ашрафхонов, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори В. Норов, мазкур институт экспертлари, Фанлар академияси тарих институти, президент девони ва ташқи ишлар вазирлиги ходимлари иштирок этди.

Конференция давомида томонлар Россия—Ўзбекистон муносабатларининг долзарб масалалари, Марказий Осиё давлатлари хавфсизлиги, Афғонистондаги вазият ва унинг минтақавий ҳолат ривожланишига таъсири бўйича фикр алмашди.

Шунингдек, Афғонистондаги вазият ўзгариши баробарида минтақавий хавфсизлик масалаларининг ривожланиши таҳлил қилинди ҳамда етакчи йўналиш ва уларнинг ечими белгилаб олинди.

Конференция якунлари бўйича Россия стратегик тадқиқотлар институти ва Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.