ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиянинг Ставропол ўлкасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан "тезкор рақамлар" очди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрел куни "Ставропол-Новоалександровск" автомобил йўлида "ВАЗ-2101" енгил автомобили "Исузу" юк автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳалокат натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди. ФВВ вафот этганларнинг рўйхатини эълон қилди. уларнинг барчаси Жиззах вилоятининг Зомин туманидан бўлган.
1. Шуҳрат Жумақулов, 1983 й.т.
2. Миржалол Тагаев, 1991 й.т.
3. Муҳритдин Қаршиев, 1995 й.т.
4. Баҳром Юнусов, 1988 й.т.
Вафот этганларнинг жасадлари Изобил шаҳар округининг марказий касалхонасига олиб борилган.