ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ставропол вилоятида содир бўлган ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ФВВ ахборот хизмати.
Вазирлик хабарига кўра, 2018 йилнинг 4 апрел куни соат 18:39 да Россия Федерацияси, Изобил шаҳар округининг “Ставропол-Новоалександровск” автомобил йўлида “ВАЗ-2101” русумли енгил автомобил “Исузу» русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот етган. ВФФ уларнинг рўйхатини келтирмоқда:
1.Жумақулов Шуҳрат, 1983 й.т.
2.Тагаев Миржалол, 1991 й.т.
3.Қаршиев Муҳритдин, 1995 й.т.
4.Юнусов Баҳром, 1988 й.т.
Дастлабки маълумотларга кўра, вафот етган фуқаролар Жиззах вилояти Зомин туманидан. Айни дамда уларнинг жасадлари Изобил шаҳар округининг марказий касалхонасига олиб борилган.
Ушбу маълумотлар Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар миллий маркази томонидан тасдиқланган.
Қуўшимча маълумот учун Ўзбекистон ФВВ томонидан очилган “колл-центр”га қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин: + 998 71 147-1050.