ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик фаррош Москвадаги Палехская кўчасини тозалаётиб граната топиб олди.
Граната қор остида бўлган. Бу ҳақда "360" телеканали ички ишлар органларидаги манбага таяниб хабар берди.
48 ёшли фаррош полицияга 3 апрел куни граната топиб олганидан кейин хабар берган. Бу ерга кинолог ва сапёрлар етиб келган. Граната куннинг иккинчи ярмида топилгани боис уни зарарсизлантириш 4 апрелга қолдирилган.
Манбанинг айтишича, ҳодисадан прокуратура ва тергов қўмитаси туманлараро бўлими хабардор.