Москвада ўзбекистонлик фаррош граната топиб олди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишСотрудники коммунальных служб
Сотрудники коммунальных служб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Граната қор остида бўлган

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик фаррош Москвадаги Палехская кўчасини тозалаётиб граната топиб олди.

Граната қор остида бўлган. Бу ҳақда "360" телеканали ички ишлар органларидаги манбага таяниб хабар берди.

48 ёшли фаррош полицияга 3 апрел куни граната топиб олганидан кейин хабар берган. Бу ерга кинолог ва сапёрлар етиб келган. Граната куннинг иккинчи ярмида топилгани боис уни зарарсизлантириш 4 апрелга қолдирилган.

Манбанинг айтишича, ҳодисадан прокуратура ва тергов қўмитаси туманлараро бўлими хабардор.

Янгиликлар лентаси
0