Тошкентда АҚШ фуқароси иштирокидаги ЙТҲда бир аёл қурбон бўлди

Техаслик 25 ёшли тадбиркор "Каптива" автомобилида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. АҚШ фуқароси Тошкентда машинасида 33 ёшли аёлни уриб юборди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон uznews-uz интернет нашрига таяниб.

Юнусободда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Хабар қилинишича, воқеа 4 апрел кечқурун юз берган.

Техаслик 25 ёшли тадбиркор "Каптива" автомобилида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Бош қисми жароҳатланган аёл маҳаллий касалхонага олиб борилган.

Хабарга кўра, аёл бугун эрталаб касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.