Тошкент ҳокимияти ўқитувчиларга кўкарган пиëз сотилганини рад этди

Ҳокимият Халқ таълими бўлимларида 800 сумдан сотилган пиёз истеъмолга яроқли бўлганини таъкидламоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўқитувчиларга эскирган пиёз мажбурий сотилгани ҳақида тарқатилган хабарларни рад этди.

Бироз олдин айрим хорижий нашрларда хокимлик заҳираларида сақланган ва кўкара бошлаган пиёз 2018 йил 30 мартдан бошлаб мактаб ўқитувчиларига мажбуран сотилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ҳокимият юқоридаги хабарларни тўлиқ рад этиб, пиёз истеъмолга яроқли бўлганини таъкидламоқда.

“Вазиятни ўрганган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди вакиллари пиёзни талаб даражасида истеъмолга яроқли эканини ўз кўзлари билан кўрдилар”, — дейилган Ҳокимлик хабарида.

Заҳирада сақланаётган пиёз сотувга чиқарилиши ҳақида ҳокимлик сайтида, қуйидаги маълумотлар келтирилган:

“Баҳор фасли эрта келганлиги, ҳаво харорати кескин исиб кетиши оқибатида тегишли мутасадди идораларнинг захирага ғамланган пиёзнинг сифати ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, шунингдек  ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида,

Вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўқитувчиларни тинч қўйишга чақирди
“Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, каммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасалар ва уларнинг ҳодимларини бепул пиёз билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар прокурори, Ички ишлар вазири ўринбосари –Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси 2018 йил 4 апрель куни қўшма Қарорни имзолади.

Қўшма қарорга биноан Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, каммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасаларга захира сақловида мавжуд бўлган пиёз махсулотининг бепул етказиб берилишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. 

Хусусан, бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди.  Давлат санитария-эпидемология назорати маркази, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бепул тарқатилаётган пиёз махсулотининг сифати бузилмаган ҳолда етказилиши назоратга олинган.

Жорий йилнинг 4 апрелига қадар туман халқ таълими бошқармаларида ихтиёрий савдо ярмаркалари ташкил қилиниб пиёзнинг нархи 800 сумдан сотилган.”