Вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўқитувчиларни тинч қўйишга чақирди

© Пресс-клубЗаместитель председателя Народного образование Алишер Садуллаев
Заместитель председателя Народного образование Алишер Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов Самарқандда юз берган фожиа юзасидан берилган саволга жавобан "Бўлиб ўтган ҳодиса албатта жуда ачинарли. Фожиага олиб келган сабаблар ҳозирда ўрганилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар белгиланади", деган эди ва марҳуманинг оиласига таъзия билдирган эди

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Самарқанддаги фожиага танқидий муносабат билдириб, ҳукуматни керакли ҳужжат қабул қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий илнинг 14-март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли Диана Енекеевани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетгани, ўқитувчи зудлик билан шифохонага олиб борилганига қарамай вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Пресс-секретарь президента Узбекистана Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Президент матбуот котиби Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилаётганини билдирди
Халқ таълими вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев рўй берган фожиага ўз муносабатини билдирар экан, барчадан бўлар-бўлмас гаплар эмас, холис кўмак кутиб қолишини маълум қилган.

"Халқимиз азалдан устозларни ардоқлаб келган. Илм тарқатувчиларга берилган эътибор ва эҳтиром, Худо хоҳласа, ўз натижасини беради. Ҳар бир раҳбар мактабда ўқиган ҳамда устоз кўрган ва ишончимиз комил улар ўз устозларини ардоқлашади. Ҳали бу каби юмушларни инновация орқали енгиллаштириш ва катта ютуқларга эришиш мумкин. Бунинг учун фақат ўқитувчиларга бор имкониятни яратиб беришимиз зарур шунда ўқитувчи эмас инновация бизга ечим бўлади.

Иқтисодимиз гуллаб-яшнайди. Юртбошимиз ҳам халқимиз ғамида тиним билганлари йўқ. Худо хоҳласа, кунлар келиб бу кунларни эслаб юрамиз. Ҳар қандай ривожланган давлат ҳам таълим орқали ривож топган. Ҳамма дўстларимиздан бўлар-бўлмас гаплар эмас, холис ёндошилган кўмак ва талқин кутиб қоламиз.

Бас, етар! Ўқитувчиларни тинч қўйинг. Ҳамма ўз ишини қилсин. Парламент аъзолари, депутатлар ва бошқа давлат органлари келинглар бир меъёрий ҳужжат ишлаб чиқайлик. Миллат тақдири-ку ахир!", — деб ёзган вазир ўринбосари.

Сал олдин Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов ушбу фожиа юзасидан берилган саволга жавобан "Бўлиб ўтган ҳодиса албатта жуда ачинарли. Фожиага олиб келган сабаблар ҳозирда ўрганилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар белгиланади. Ўз номимдан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этаман", деган эди.

Янгиликлар лентаси
0