ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 29 апрелдан бошлаб Самарқанд ва Фарғонадан Қозонга қўшимча қатновларни амалга оширади.
"Қозон шаҳрига парвозлар сонини кўпайтириш Ўзбекистон билан Татаристон ўртасида иқтисодий ва гуманитар йўналишларда алоқаларни ривожланиши ва йўналишда талабнинг ортиши билан боғлиқ", — дейилган хабарда.
Қозон шаҳрига янги тўғридан-тўғри парвозлар Самарқанддан якшанба куни, Фарғонадан сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Парвозлар замонавий А320 самолётларида амалга оширилади.
Ҳозирги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ҳафтада икки марта Тошкент-Қозон йўналишида парвоз амалга оширилади.