S7 Airlines Москвадан Самарқандга парвозларни амалга оширишни бошлайди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании S7
Самолет авиакомпании S7 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парвозлар замонавий Airbus A320 авиалайнерларида амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Россиянинг S7 Airlines компанияси 30 апрелдан Москвадан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди, деб хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, S7 Airlines авиарейслари "Домодедово" аэропортидан Самарқандга душанба кунлари амалга оширилади. Самолёт Москвадан 21:35да ҳавога кўтарилади, Самарқанд аэропортига маҳаллий вақт билан 3:35да қўнади. Самарқанддан эса сешанба кунлари 5:05да парвоз қилади, Москвага 7:20да қўнади. Парвозлар замонавий Airbus A320 авиалайнерларида амалга оширилади.

Самолет Airbus A319 авиакомпании Turkish Airlines в Международном аэропорту имени Ататюрка в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Turkish airlines компанияси Истанбул-Самарқанд йўналишида парвозларни йўлга қўймоқда

"Саёҳатчилар тобора собиқ совет республикалари, жумладан Ўзбекистонга саёҳат қилишни танлашмоқда. Москвалик йўловчиларга Самарқанд дунёнинг қадимий шаҳарларидан бири сифатида қизиқ бўлиши табиий. XV аср меъморий обидалари сақланиб қолганлиги туфайли у ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган", – дейди S7 Group тижорат директори Игорь Веретенников.

S7 Airlines авиакомпанияси ички йўналишларда кенг тармоққа эга. Авиакомпания шунингдек, МДҲ, Европа, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани ҳудуди мамлакатларига рейсларни амалга оширади.

S7 Airlines дунёнинг энг яхши 100 аэропорти рўйхатига киради ва Skytrax халқаро рейтингида Шарқий Европада учинчи ўринда туради.

Янгиликлар лентаси
0