Узоқ вақт унутилган Жанубий вокзалнинг қайта туғилиши

Бир вақтлар Жанубий вокзалдан кунига бир неча ўнлаб поездлар жўнатилар, вокзал биносида эса одам гавжум бўлар эди. Кейин эса 25 йил давомида ушбу бош бекат унутиб юборилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Тошкентда бугундан бошлаб Жанубий вокзал ишлай бошлайди. Бу албатта жуда яхши янгилик, чунки бу Тошкент ўзига “Марказий Осиёнинг асосий транспорт бўғини” мақомини қайта тиклаётганидан дарак беради.

Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан ишга тушади

Жанубий вокзал учун эса бу ҳақиқий қайта туғилишдир. Дастлаб “Тошкент-Жанубий” темирйўл вокзали 1963 йилда очилган эди. Ўша йили Туркманистонни Озарбайжон билан Каспий денгизи орқали боғлаб турувчи “Красноводск – Баку” пароми очилди ва у Марказий Осиё темир йўлларини Кавказ республикалари ва СССРнинг Жанубий шаҳарлари билан боғлади.

1972 йилда Ўзбекистонни собиқ Иттифоқнинг марказий шаҳарлари билан боғлаб турувчи “Кунград – Бейнау” темирйўли очилганидан кейин эса – Тошкент ва Жанубий вокзал орқали ўтадиган поездлар сони янада ошди.

1980 йиллар охирида Тошкент орқали кунига 250дан ортиқ турли составлар  ўтар эди. Улар орасида ҳам йўловчи, ҳам юк ташувчи ҳам транзит поездлар бщлиб, асосий оқим икки вокзал орасида тақсимланган эди.

Халқ орасида “Шимолий вокзал” деб ном олган “Тошкент-йўловчи” вокзалидан асосан Қозоғистон орқали қатнайдиган шимолий йўналишларга ва Фарғона водийси томон поездлар қатнар эди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликда Европагача энг қисқа темирйўл қуради

Жанубий вокзалдан эса — Самарқанд, Қарши, Термиз, Бухоро, Хоразм, Нукус, Туркменистон, Кавказ республикалари СССРнинг жанубий шаҳарлари томон поездлар жўнатилар эди.

1980 йилллар охирида Жанубий вокзал ва унинг атрофидаги ҳудуд жуда гавжум жой ва Тошкент шаҳрининг муҳим транспорт бўғинларидан бири эди. Вокзал олдида трамвайнинг охирги бекати, “Самарқанд” автостанцияси ва бир неча автобус бекатлари бор эди. Автостанция ёнида озиқ-овқат бозори ҳам бор эдик.    

Жанубий вокзал биноси 1985 йилда капитал таъмирдан чиққан ва ўз даври учун замонавий ва қулай бино эди. Маҳаллий поездларнинг асосий қисми бу ердан кечки вақтда жўнатиларди. Ўқув муассасаларида таътил берилган вақтларда эса Жанубий вокзал айниқса гавжум бўлар, бино ичи ва ташқариси Тошкентдан уйига кетаётган талаба ва ўқувчиларга тўлиб чиқар эди. Бинонинг чап томонидаги залдаги буфетда мижозлар навбатда турарди. Ўнг томондаги залда эса билет сотиладиган кассалар бўлар эди. Перроннинг энг бошида жойлашган алоҳида бинода милиция хонаси бўларди.

Ўзбекистон Афғонистон ҳудудида темирйўл қуришда давом этади

“Кайта қуриш” даврида вокзал биноси ичида видеосалон ва кийим-бош сотадиган тижорат дўконлари ҳам пайдо бўлганди.  

Иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин, темирйўл қатновлари сони кескин камайди. Тошкентдан ўтадиган поездлар учун фақат бир вокзалнинг ўзи ҳам етарли бўлиб қолди.

Ана шундай вазият 25 йил давом этди. Қўшни мамлакатлар билан темир йўл қатновлари сони кескин камайиб кетди. Баъзи қўшнилар билан темирйўл алоқалари бутунлай тўхтатилди. Айрим жойларда ҳатто рельслар ҳам олиб ташланди.

Жанубий вокзал эса шаҳар атрофига қатнайдиган электр поездлари учун бекат бўлиб қолди. Бир вақтлар гавжум бўлган вокзал биноси анча вақтга бўшаб қолди.

Вокзал атрофи ҳам таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди: автостанция, трамвай ҳалқаси ўрнига савдо маркази, таксилар тураргоҳи ва АЁҚШ пайдо бўлди.

Лекин охирги бир ярим йил давомида вазият тубдан ўзгармоқда. Ўзбекистон барча қўшни мамлакатлар, жумладан Афғонистон билан ҳам мустаҳкам иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга қатъий ҳаракатлар қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл транспорти соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди

“Тошкент – Олма Ота”, “Тошкент – Балиқчи”, “Остона – Самарқанд” йўналишларида темирйўл қатновлари очилган. Яқин орада Тожикистон ва Туркманистон билан ҳам темирйўл алоқалари қайта тикланади.

Шунингдек, мамалкат ичидаги темирйўл тармоқлари ҳам изчил ривожлантириб борилмоқда, темир йўллари электрлаштирилмоқда, юзлаб километр янги темир йўллар қурилмоқда. 2016 йилда Қамчиқ довонида қурилган тунел орқали Фарғона водийсига поездлар қатнай бошлади. Яқинда эса узунлиги 400 кмга яқин бўлган Бухоро – Мискин темир йўли қуриб битказилди. Шунингдек тезюрар “Афросиёб” поезди қатнайдиган шаҳарлар сони ҳам йил сайин ошиб бормоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида темирйўл транспортидан фойдаланадиган йўловчилар сони кун сайин ошиб бормоқда. Замонавий, шинам ва қулай бўлган янги Жанубий вокзал Ўзбекистон транспорт тизимининг муҳим бўғинига айланади.