Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан ишга тушади

© Леонид МатвеевЮжный Вокзал новое здание
Южный Вокзал новое здание - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий вокзалдан Урганч, Бухоро, Қўнғирот, Олот, Шовот, Термиз, Сариосиё, Сирдарё ва Гулистон йўналишларидаги поездлар қатнови йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Тошкентнинг иккинчи йирик темирйўл бекати 4 апрелдан бошлаб ишга тушади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Тошкент–Жанубий” темирйўл вокзали дастлаб 1963 йилда ишга туширилган эди. Охирги йилларда Жанубий вокзал асосан Сирдарё, Хаваст ва Гулистон йўналишларида қатнайдиган электр поездларига хизмат кўрсатиб келаётганэди.

В Бишкек прибыл поезд из Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда Тошкент-Балиқчи поезди тантанали кутиб олинди

Жанубий вокзал янги биноси замонавий ва қулай бўлиб унинг дизайни такрорланмас ва ўзига хос услубда амалга оширилган.

Вокзал умумий майдони 9,7 гектар бўлиб, узунлиги 650 метр бўлга перрон  ва иккита платформага эга. Поездлар учта йўлда қабул қилинади. Вокзал биноси олдида диаметри 14м бўлган иккита фонтан қурилган. Вокзалда 12та чиптахона ва 4та ахборот устуни бор.

Вокзал биноси ичида қатор пуллик ва бепул хизматлар йўлга қўйилган: кутубхона, она ва бола хонаси, Wi-Fi интернет, тиббиёт хонаси, буфет, VIP–зал, бепул аравачалар ва бошқа хизматлар.

Жанубий вокзалдан Урганч, Бухоро, Қўнғирот, Олот, Шовот, Термиз, Сариосиё,Сирдарё ва Гулистон йўналишларидаги поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Янгиликлар лентаси
0