ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этадиган клублар таркибидаги баъзи футболчилар тест-синовларидан ўта олишмади, деб хабар берди Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Ўзбекистон Футбол ассоциацияси Суперлига ҳамда Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши жорий этилган, янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчиларидан тест-синовлари қабул қилинганди. Эндиликда Про-лига клублари футболчилари ҳам нормативларни топширишди.
Хабарда айтилишича, “Истиқлол”, “Ёзёвон”, “Шўртан”дан 1 нафардан,,“Ғиждувон”, “Хоразм”, “Ифтихор”, “Локомотив БФК”дан 2 нафардан ва “Лабса”дан 3 нафар футболчи тест синовларидан ўта олмаган.
Синовдан ўта олмаган футболчилар сони борасида “Орол”, “Нурафшон” (4 нафардан), “Зомин”, “Хотира-79”(5 нафардан) ва “Шердор” (6 нафар) клублари “етакчи”.
Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчилар вақтинчалик Про-лига баҳсларига қўйилмайди. Про-лиганинг 3-туридан кейин улардан қайтадан тест-синовлари олинади.