Про-лига клубларининг айрим футболчилари нормативларни топширолмади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишОфициальный мяч чемпионата мира по футболу 2018 Telstar 18
Официальный мяч чемпионата мира по футболу 2018 Telstar 18 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Синовдан ўта олмаган футболчилар сони борасида “Орол”, “Нурафшон” (4 нафардан), “Зомин”, “Хотира-79”(5 нафардан) ва “Шердор” (6 нафар) клублари “етакчи”

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этадиган клублар таркибидаги баъзи футболчилар тест-синовларидан ўта олишмади, деб хабар берди Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси Суперлига ҳамда Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши  жорий этилган, янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчиларидан тест-синовлари қабул қилинганди. Эндиликда Про-лига клублари футболчилари ҳам нормативларни топширишди.

Хабарда айтилишича, “Истиқлол”, “Ёзёвон”, “Шўртан”дан 1 нафардан,,“Ғиждувон”, “Хоразм”, “Ифтихор”, “Локомотив БФК”дан  2 нафардан ва “Лабса”дан 3 нафар футболчи тест синовларидан ўта олмаган.

Синовдан ўта олмаган футболчилар сони борасида “Орол”, “Нурафшон” (4 нафардан), “Зомин”, “Хотира-79”(5 нафардан) ва “Шердор” (6 нафар)  клублари “етакчи”.

Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчилар вақтинчалик Про-лига баҳсларига қўйилмайди. Про-лиганинг 3-туридан кейин улардан қайтадан тест-синовлари олинади.

Янгиликлар лентаси
0