Шавкат Мирзиёев Мисрнинг қайта сайланган президентига табрик юборди

Жорий йил 26-28 март кунлари Мисрда президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 апрел куни Абдулфаттоҳ Ас-Сисийни Миср президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Алламжонов барчадан масалага бир томонлама ёндашмасликни сўради

"Бўлиб ўтган савловда Сиз эришган бу улкан ғалаба дўст Миср халқининг тинчлиги, равнақи ва фаровонлиги йўлида узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатингиз, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар, минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий ташаббус ва ҳаракатларингизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламиз", — дейилади президент табригида.

Шунингдек, мактубда таъкидланганидек, "Ўзбекистон ва Мирс халқлари ўртасидаги маданий ва диний муштараклик, азалик дўстона ришталар кен қамровли ва узоқ муддатли муносабатлармизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда".

Эслатиб ўтамиз, 26-28 март кунлари Мисрда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Бунда президент Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга Миср парламентининг 464 нафар аъзоси, шунингдек, сайловчиларнинг 22 миллионга яқини (97 %дан ортиқ) овоз берган.