ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Марказий Осиёда барча фақат Ўзбекистон ҳақида гапирмоқда, деди Спутник радиоси эфирида россиялик иқтисодчи Елена Кузьмина.
"Ўзбекистон ўзининг Марказий Осиё бўйича позициясини эълон қилди, ва кун тартибига киритилган асосий масала — бу чегара масаласидир. Аммо ҳатто Қозоғистон билан ҳам бундай ҳужжат ҳалигача имзоланмаган. Бошқа давлатлар билан ҳам унчалик катта бўлмаса-да, мунозарали ҳудудлар бор. Аммо ҳозирданоқ олдинга силжишлар кўзга ташланмоқда — одамларни чегарадан ўтказишни бошлашди, виза тартиби соддалаштирилган ёки бекор қилинган, чегара орқали товарларнинг ҳаракатланиш жараёни ҳам сезиларли соддалаштирилган. Бу Тошкентнинг қўшнилар билан муносабатида ҳақиқий ёрқин воқеадир", — деб таъкидлади Кузьмина.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, минтақадаги мамлакатларнинг аксарияти ҳозир айнан Ўзбекистонга ўз эътиборини жалб қилган. Тожикистон, мисол учун, фақат ўз қўнилари ҳақида гапирмоқда, Қирғизистон ҳам Қозоғистон билан тенг қаторда Ўзбекистондан манфаатдор. Фақагина Туркманистон гарчи минтақадаги яхши қўшничиликка асосланган тинчликпарвар доктринани умумий ҳисобда қўллаб қувватласа-да, умумий позицияни эгалламоқда.