Кузьмина: Марказий Осиёда барча Ўзбекистон ҳақида гапирмоқда

© Фото из архива Е.КузьминойЭксперт Елена Кузьмина
Эксперт Елена Кузьмина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик иқтисодчи Елена Кузьмина Марказий Осиёдаги сиёсий ва савдо-иқтисодий воқеликлар қай даражада ўзгаргани ва Ўзбекистон энди минтақада қандай ўринни эгаллагани ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Марказий Осиёда барча фақат Ўзбекистон ҳақида гапирмоқда, деди Спутник радиоси эфирида россиялик иқтисодчи Елена Кузьмина.

Американский эксперт  и политолог Фредерик Старр - Sputnik Ўзбекистон
Фредерик Старр: Ўзбекистон глобал миқёсдаги ислоҳотлар марказига айлангани бежизга эмас
Эксперт сўзларига кўра, минтақанинг турли давлатларида Марказий Осиё келажаги бўйича қарашлар ҳам турлича, аммо битта фикрда улар якдил — барча тинчлик ва яхши қўшничилик тарафдоридир.

"Ўзбекистон ўзининг Марказий Осиё бўйича позициясини эълон қилди, ва кун тартибига киритилган асосий масала — бу чегара масаласидир. Аммо ҳатто Қозоғистон билан ҳам бундай ҳужжат ҳалигача имзоланмаган. Бошқа давлатлар билан ҳам унчалик катта бўлмаса-да, мунозарали ҳудудлар бор. Аммо ҳозирданоқ олдинга силжишлар кўзга ташланмоқда — одамларни чегарадан ўтказишни бошлашди, виза тартиби соддалаштирилган ёки бекор қилинган, чегара орқали товарларнинг ҳаракатланиш жараёни ҳам сезиларли соддалаштирилган. Бу Тошкентнинг қўшнилар билан муносабатида ҳақиқий ёрқин воқеадир", — деб таъкидлади Кузьмина.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, минтақадаги мамлакатларнинг аксарияти ҳозир айнан Ўзбекистонга ўз эътиборини жалб қилган. Тожикистон, мисол учун, фақат ўз қўнилари ҳақида гапирмоқда, Қирғизистон ҳам Қозоғистон билан тенг қаторда Ўзбекистондан манфаатдор. Фақагина Туркманистон гарчи минтақадаги яхши қўшничиликка асосланган тинчликпарвар доктринани умумий ҳисобда қўллаб қувватласа-да, умумий позицияни эгалламоқда.

Кузьмина: в Центральной Азии все только и говорят об Узбекистане

Янгиликлар лентаси
0