"Скрипаль иши"да заҳарланган гречка версияси пайдо бўлди

Нашр маълумотига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари заҳарловчи модда, хусусан гречкада бўлган бўлиши мумкинлигини инкор этмаяпти
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизини таркибида А234 моддаси бўлган гречка ёрдамида заҳарлашган бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Бу ҳақда The Sun таблоиди ўз манбасига таяниб хабар берган.

Россия Скрипал иши бўйича КҚТТга ўн учта савол йўллади
Нашр хабарига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари Скрипалларнинг йирик тиббий компания ходими бўлган бир танишини сўроқ қилишган. Аёл заҳарланган гречкани олиб ўтишга алоқадор бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда.

Қайд этилишича, Скрипаль ўз қизи Юлиядан Россиядан каша, лавр барглари ва турли зираворларни олиб келишни сўраган.

Аммо Юлия сўрлаган нарсаларни харид қилишни ёддан чиқариб қўйган ва бошқа рейс билан Буюк Британияга учаётган дугонасидан бу борада илтимос қилган. Юлиянинг таниши тиббиёт компаниясида фаолият юритиши таъкидланмоқда. Уни полиция сўроқ қилган.

Нашр маълумотига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари заҳарловчи модда, хусусан гречкада бўлган бўлиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

Экспертларга кўра, "Новичок" сингари моддани самолётда билимсиз олиб ўтиш мумкинмас. БМТнинг биологик қурол бўйича комиссияси собиқ аъзоси бўлган ҳарбий эксперт Игорь Никулинга кўра, ОАВларда айтилаётгани каби заҳарнинг "чемондан"да олиб ўтилиши ишончсиз далил, чунки модда ўткир ҳидга ва тезкор таъсирга эга.

Унинг айтишича, бу сингари асаб толаларини фалаж қилувчи газлар 2-3 дақиқа ичида одамни ўлдириши мумкин.

"Скрипал иши"

Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Европа иттифоқининг қатор мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва баъзи бошқа давлатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Москва худди шундай жавоб чораларини қўллади.