Россия Скрипал иши бўйича КҚТТга ўн учта савол йўллади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМИД РФ
МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазирлигини Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти техник котибиятига Лондон томонидан қандай маълумотлар тақдим этилгани, шунингдек, КҚТТ Британияда юз берган ҳодиса бўйича маҳаллий суриштирув ишлари қай тарзда олиб борилаётгани ҳақида маълумотларга эгалиги қизиқтирмоқда

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Москва Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилотига "Скрипал иши" билан боғлиқ 13та саволни йўллади, деб хабар қилди Россия ТИВ матбуот-хизмати.

Россия ташқи ишлар вазирлигини Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти техник котибиятига Лондон томонидан қандай маълумотлар тақдим этилгани, шунингдек, КҚТТ Британияда юз берган ҳодиса бўйича маҳаллий суриштирув ишлари қай тарзда олиб борилаётгани ҳақида маълумотларга эгалиги қизиқтирмоқда.

Автомобиль посольства Литвы в РФ у здания министерства иностранных дел РФ, куда вызваны послы стран, выславших российских дипломатов - Sputnik Ўзбекистон
Россия қатор давлатлар дипломатларини чиқариб юбормоқда
Бундан ташқари, Москвани ташкилот техник котибияти Ижроия қўмита(таркибига Россия давлати ҳам киради) билан Британия томонидан олинган маълумотларни ўртоқлашиш нияти бор-йўқлиги қизиқтирмоқда.

Россия томон шунингдек, ҳодиса жойига қандай экспертлар боришгани, намуналар таҳлили қайси лабораторияларда ўтказилиши ва далилларни тўплаш жараёни ташкилотнинг бош тамойилларига мувофиқ бўлганлиги борасида ҳам тушунтиришлар берилишини сўрамоқда.

КҚТТ мажлиси 4 апрел куни бўлиб ўтади. У матбуот учун ёпиқ тарзда ўтказилади.

"Скрипал иши"

Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Европа иттифоқининг қатор мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва баъзи бошқа давлатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Москва худди шундай жавоб чораларини қўллади.

Янгиликлар лентаси
0