ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 2018-йилнинг 2-апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Xалқаро миграция ташкилоти (XМТ) Бош директори Вилям Лейси Свинг бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва XМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги XМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтаи назарда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
XМТ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Xавфсизлик кенгаши, Ҳукумати, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ички ишлар вазирликлари ҳамда бош прокуратурада учрашувлар ўтказиш ўрин олган.