Халқаро миграция ташкилоти раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Oбуна бўлиш
ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва XМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 2018-йилнинг 2-апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Xалқаро миграция ташкилоти (XМТ) Бош директори Вилям Лейси Свинг бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Аисты - символ Независимости - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Марказий Осиёда тараққиёт бошловчиси бўлиши мумкин - ХВФ
Айни пайтда Ўзбекистон XМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги xалқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва XМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги XМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтаи назарда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

XМТ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Xавфсизлик кенгаши, Ҳукумати, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ички ишлар вазирликлари ҳамда бош прокуратурада учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0