Тошкентда байкерлар янги мотомавсумни очдилар

Тошкент шаҳридаги NEXT савдо мажмуасида мотосезон очилишига бағишланган хайрия тадбири ўтказилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида якшанба, 1 апрел куни мотосезон очилишига бағишланган хайрия тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Байкеры открыли сезон благотворительным мотошоу

Тадбирда Ўзбекистоннинг барча шаҳарларидан, шунингдек, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган 200 дан ортиқ байкерлар иштирок этдилар.

Открытие нового мотосезона в Ташкенте

Мотомавсум очилиши хайрия тадбир сифатида ўтказилди. Меҳмон сифатида болалар уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилалар болалари таклиф этилдилар.

Дети из малообеспеченных семей получили подарки

Тадбир ташкилотчилари уларга совғалар улашдилар.

Анастасия Молокова, Дурдона Иргашева и Моника Додарбекова

Шунингдек, мотомавсумнинг очилиш маросимида Бўка туманидаги №15 сонли болалар уйи тарбияланувчилари ҳам иштирок этдилар, улар орасида ""Ты супер! Танцы" лойиҳаси иштирокчилари — настасия Молокова, Дурдона Иргашева и Моника Додарбековалар бор эди.

Қизлар чиқиши меҳмонларнинг гулдурос олқишига сазовор бўлди.

Благотворительное мотошоу прошло в Ташкенте

Ўтган якшанба Ўзбекистонда совуқ бўлганига қарамай, Тошкентнинг кўплаб аҳолиси тадбирни томоша қилгани ўз фарзандлари билан келишди.

Группа "Крылья Оригами" выступила на благотворительном мотошоу

"Крылья Оригами" гуруҳи ўзларининг қайноқ дастурлари билан томошабинларга совқотишга имкон қолдиришмади.