ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида якшанба, 1 апрел куни мотосезон очилишига бағишланган хайрия тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда Ўзбекистоннинг барча шаҳарларидан, шунингдек, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган 200 дан ортиқ байкерлар иштирок этдилар.
Мотомавсум очилиши хайрия тадбир сифатида ўтказилди. Меҳмон сифатида болалар уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилалар болалари таклиф этилдилар.
Тадбир ташкилотчилари уларга совғалар улашдилар.
Шунингдек, мотомавсумнинг очилиш маросимида Бўка туманидаги №15 сонли болалар уйи тарбияланувчилари ҳам иштирок этдилар, улар орасида ""Ты супер! Танцы" лойиҳаси иштирокчилари — настасия Молокова, Дурдона Иргашева и Моника Додарбековалар бор эди.
Қизлар чиқиши меҳмонларнинг гулдурос олқишига сазовор бўлди.
Ўтган якшанба Ўзбекистонда совуқ бўлганига қарамай, Тошкентнинг кўплаб аҳолиси тадбирни томоша қилгани ўз фарзандлари билан келишди.
"Крылья Оригами" гуруҳи ўзларининг қайноқ дастурлари билан томошабинларга совқотишга имкон қолдиришмади.