Кемероводаги "Зимняя вишня" савдо маркази ўзбошимчалик билан қурилган

Шу йил 25 март куни тўрт қаватли савдо марказда ёнғин содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 64 киши ҳалок бўлди, шулардан 41 болалар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Кемеровадаги "Зимняя вишня" савдо маркази қурилишга рухсатномасиз ўзбошимчалик билан барпо этилган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди. 

Терговчиларнинг маълумотларига кўра, Кемерово вилоятинининг давлат қурилиш назорат инспекцияси бошлиғи Танзилия Комкова мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш бўйича айблануви тариқасида қўлга олинган.

Кемерово савдо марказида 2 нафар тожик 50 кишини қутқарди

"Тергов версиясига кўра, Танзилия Комкова Кемерово шаҳрида рухсатномасиз ва ўзбошимчалик билан қурилган "Зимняя вишня" савдо марказини фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича зарурий чораларни кўрмаган. Бу савдо марказига ташриф буюрганларнинг ҳалок бўлишига олиб келди", — дейилган хабарда.

Шу йил 25 март куни 4-қаватли савдо марказда ёнғин содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 64 киши ҳалок бўлди, шулардан 41 болалар.

Россия президенти Владимир Путин Кемеровода ўтказилган тезкор йиғилишда, ушбу фожиага айбдор бўлган барча шахслар жавобгарликка тортилишини маълум қилганди.