Икки нафар тожикистонлик йигит охиригача савдо марказда қолиб, 50 нафар кишини қутқаришди. Интернетда улар номига кўплаб миннатдорлик изоҳлари ёзилмоқда.
25 март куни Кемероводаги "Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғинда 64 киши ҳалок бўлди, шулардан 41 нафар болалар. Энди бу савдо марказ бузиб ташланади.
Куни кеча, 28 март куни Россияда миллий мотам куни деб эълон қилинди. Россиянинг кўплаб шаҳарларида, шунингдек яқин хорижий давлатларда ёнғин қурбонлари хотирланди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Россия элчихонасига ташриф буюришди. Улар Кемерово шаҳрида рўй берган фожиа юзасидан таъзия билдириб, ҳамдардлик китобига ёзувлар қолдиришди.