Ўзбекистон Россиядан Ми-35 вертолётларини сотиб олиш бўйича шартномани имзолади

2016 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан 10 та Ми-35 вертолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади.

Беларус ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланади

Бу ҳақда бугун "ArmHiTech-2018" кўргазмасида журналистларга ҳарбий техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат директор ўринбосари Владим Дрожжов маълум қилди.

"Келишувларга асосан Ўзбекистонга 10 та Ми-35 вертолётларини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланди", — деб таъкидлади Дрожжов.

Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан Москва ва Тошкент ўртасида ҳарбий ҳамкорлик соҳасида янгича динамика бошланди, деб ёзади РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Битим талабларига кўра, Россия қурол-яроқлари Тошкентга Россия ички нархларда етказилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, Ўзбекистон ОДКБ ва Божхона иттифоқига кирмасдан бундай имтиёзларга эга бўлган ягона МДҲ мамлакатига айланди.