Беларус ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланади

© Минобороны УзбекистанаВоеннослужащие узбекской армии
Военнослужащие узбекской армии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларус мудофаа вазири Тошкентга амалга оширилган ташрифи чоғида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ва Ўзбекистон мудофаа вазири билан учрашув ўтказади.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Бугун Беларус мудофаа вазири Андрей Равковнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди. Бу ҳақда РИА Новости Беларус мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

Ташриф чоғида икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик бўйича битим имзоланиши режалаштирилмоқда.

Хабарда айтилишича, Беларус мудофаа вазири Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ва Ўзбекистон мудофаа вазири билан учрашув бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0