Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди вилоятлари Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади

Кенгаш йиғилишида икки мамлакат вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. 29 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари чегараолди вилоятлари раҳбарлари Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Ўш шаҳри мэри: икки халқни бир-биридан ажратмоқчи бўлганлар хато қилади

Ўзбекистон делегациясига мамлакат бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилади.

Кенгаш йиғилишида икки мамлакат вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, кенгаш Ўзбекистон президентининг 2017 йил 5-6 сентябр кунлари Қирғизистонга ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандумига мувофиқ ташкил этилган.

Ўтган вақт давомида икки мамлакат чегараолди вилоятлари вакиллари ўзаро ташрифларни амалга оширди.