Ўш шаҳри мэри: икки халқни бир-биридан ажратмоқчи бўлганлар хато қилади

Oбуна бўлиш
Андижонда Ўш шаҳар мэри раҳбарлигидаги делегация меҳмон бўлди

TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. Андижонда Ўш шаҳар мэри раҳбарлигидаги делегация меҳмон бўлди. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги расмий сайтида маълум қилинди.

Мактаб биноси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуради

Меҳмонлар дастлаб Хўжаобод туманида яқинда фойдаланишга топширилган "Тошкент вино комбинати" акциядорлик жамияти, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Навигул" қўшма корхонаси ҳамкорлигидаги "FRIUT INDUSTRIES" қўшма корхонасида бўлдилар. Бу ерда ташкил этилган замонавий технологиялар асосидаги иссиқхона, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Андижон шаҳридаги илк ташриф "Андижонавтотеххизмат" ёпиқ акциядорлик жамиятига бўлди.

"Андижонавтотеххизмат" автосалони ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтган ўзаро суҳбатлар болалардаги касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш мавзусида бўлди.

Андижон шаҳрида олиб борилаётган ободонлаштириш, қурилиш ишлари билан танишиш асносида меҳмонлар Андижон шаҳри Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.

Андижон шаҳри М.Мусаев кўчасида қурилаётган кўп қаватли турар-жой бинолари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам меҳмонлар эътиборидан четда қолмади.

— Икки халқни бир-биридан ажратмоқчи бўлганлар хато қилади,-деди Ўш шаҳар мэри Айшмамат Қадирбаев. — Бизни урф-одатларимиз, тилимиз, динимиз, хатто қабристонларимиз ҳам бир. Бундан кейинги дўстона муносабатларимиз янада ривожланиб бораверади. Бунинг учун давлатларимиз раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз.

Янгиликлар лентаси
0