"Ўзбекэнерго" Афғонистон учун янги электр узатиш линияси қуришни бошлади

Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион доллар, линия узунлиги - 260км, тугатиш мудати - 2020 йил охири.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. "Ўзбекэнерго" Афғонистон йўналишида янги электр линияси қуришни бошлади, деб хабар қилди шанба куни компания раҳбари Улуғбек Мустафоев.

“Биз Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилиши керак бўлган қурилиш ишларини бошладик. Июнь оийдан бошлаб Афғонистон ҳудудида ишлай бошлаймиз”, — деди Мустафоев.

“Ўзбекэнерго” хабарига кўра, “Сурхон – Пули–Хумри”  йўналишида қурилаётган электр узатиш линияси узунлиги 260 километрни ташкил қилади. Янги линия Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси ҳажмини 70 %га ошириб, яъни йилига — 6 миллиард кВт.соатга еткизади. Электр узатиш линияси 2020 йил охирига қадар ишга тушиши керак.

Ўзбекистон ва Афғонистон орасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

Умумий қиймати 150 миллион доллар бўлган лойиҳанинг 120 миллион доллари Афғонистон ҳукумати маблағлари эвазига, қолган қисми эса “Ўзбекэнерго” маблағлари эвазига молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017  йилнинг декабрь ойида Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга бўлган ташрифи давомида, икки мамлакат орасида қуввати 500 кВ бўлган “Сурхон – Пули–Хумри”   электр узатиш линияси қуриш ҳақида шартнома имзоланган эди.

Мустафоев айтишига қараганда, Ўзбекистон Афғонистонга 2002 йилдан буён электр энергияси етказиб бериб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида электр энергияси етказиб бериш ҳажми йилига 62 миллион кВт.соатдан 1,8 миллиард кВт.соатгача ошди.