“Матиз” ва “Каптива” тўқнашувида икки киши қурбон бўлди

Навоий вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши ҳалок бўлди ва 5 киши жароҳат олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik.Навоий-Нурота автомобиль йўлининг 29-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши қурбон бўлди ва 5 киши жароҳат олди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

23 март куни соат 06:45ларда, “Навоий-Нурота” 4-R57 автомобиль йўлининг 29-километрида “Каптива” русумли  автомашина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб  “Матиз” автомашинаси билан тўқнашди.

ИИВ Наврўз кунларида хавфсизлик чораларини таъминлаш кучайтирилганини билдирди

Тўқнашув оқибатида “Матиз” автомашинаси хайдовчиси 1990 йилда туғилган С.Жабборов ва унинг йўловчиси, А.Пўлатовлар жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Қолган 4 нафар йўловчилари, турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

“Каптива” автомашинаси ҳайдовчиси, Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Ровот” маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган М.Очилов хам турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Айни дамда прокуратура органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.