Монголиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули "Дўстлик" медали билан тақдирланди

Абдуғафур Раҳимов 2006 йилдан буён консулхонага раҳбарлик қилади. У Монголия ва Ўзбекистоннинг бизнес, спорт ва санъат соҳасидаги вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишда муҳим ролни бажарган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Монголия президенти фармони билан Монголиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Абдуғафур Раҳимов монгол-ўзбек муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Дўстлик" медали билан мукофотланди. Бу ҳақда Монголиянинг Montsame ахборот агентлиги хабар берди.

Мирзиёев Монголиянинг янги сайланган президентига табрик мактубини йўллади

Медални консулга Монголия президенти штаби бошлиғи З. Энхболд топширди.

Хабарда айтилишича, Абдуғафур Раҳимов 2006 йилдан буён консулхонага раҳбарлик қилади. У Монголия ва Ўзбекистоннинг бизнес, спорт ва санъат соҳасидаги вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишда муҳим ролни бажарган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда "Ўзагроэкспорт" компанияси Монголиядаги йирик импортёрлар билан сархил мева ва сабзавотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришганди.