АҚШ Суриядаги ўзбек жангарилари гуруҳини санкциялар рўйхатига киритди

Аввалроқ гуруҳ катта ёшли жангарилар ва болаларнинг қурол билан машғулот ўтказишаётгани тасвирлан видеолавҳаларни интернет орқали намойиш қилганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. АҚШ "Жабҳат ан Нусра" террорчилик гуруҳи билан алоқадор бўлган Суриядаги ўзбек жангарилари гуруҳини санциялар рўйхатига киритди.

Фарғоналик йигит Сурияда террорчилар сафида жанг қилгани учун 15 йилга қамалди

"Катибат ал Имом Бухорий " — Суриядаги йирик ўзбек жангарилар ташкилоти. Гуруҳ давлат департаменти томонидан халқаро террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган бошқа гуруҳлар, хусусан "Ал Қоида"Суриядаги бўлинмаси "Жабҳат ан Нусра" тарафида Сурия шимоли-ғарбидаги жангларда қатнашади", — дейилади АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси хабарида.

Аввалроқ гуруҳ катта ёшли жангарилар ва болаларнинг қурол билан машғулот ўтказишаётгани тасвирланган видеолавҳаларни интернет орқали намойиш қилганди.