Ўзбекистон ўтган йили россияликлар энг кўп саёҳат қилган мамлакатлар рўйхатига кирди

2017 йилда Россиядан Ўзбекистонга саёҳат қилиш бир йил аввалгига нисбатан 22%га ошган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. ТурСтат аналитик агентлиги 2017 йил якунлари бўйича Россия саёҳат туризмидаги мамлакатлар рейтингини тузди.

Россия компаниялари Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ёрдам беради

ТурСтат маълумотларига кўра, 2017 йилда Россиядан Ўзбекистонга саёҳат қилиш бир йил аввалгига нисбатан 22%га ошган ва 120 минг сайёҳни ташкил этган.

Ўзбекистон россияликлар энг кўп саёҳат қиладиган мамлакатлар орасида 39-ўринни эгаллади.

Ўтган йили россиялик туристлар энг кўп саёҳат қилган мамлакат Туркия бўлган ва 4,5 миллион турист бу мамлакатга борган.

Рейтингда охирги ўринни Португалия эгаллади. Бу давлатга ўтган йили 47 минг россиялик турист ташриф буюрган.