Тошкентдаги метрода бир аёл ўзини поезд остига ташлади

Ушбу воқеа Тошкент шаҳридаги метрополитеннинг "Беруний" бекатида содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Куни кеча, 19 март куни кеч пайт Тошкент метрополитенининг "Беруний" бекатида йўловчилардан бири ўзини поезд йўлига ташлади. UzNews.uz хабарига асосан.

Мажбурий тартиб: ўз жонига қасд қилганлар ҳақида психиатрия муассасаларига хабар берилади

"Воқеа Тошкент шаҳридаги метрополитеннинг "Беруний" бекатида содир бўлган. 30-35 ёшлардаги аёл бекатга кириб келаётган поезд остига ўзини ташлаган. Метрополитен ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида аёл қутқариб қолинган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган," — дейилган хабарда.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.