Евсеев: Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчиликка даъвогар, лекин муросага ҳам тайёр

МДҲ мамлакатлари институти раҳбари ўринбосари Владимир Евсеев 15 март куни Остона шаҳрида ўтказилган Марказий осиё мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммити якунига изоҳ берди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчиликка даъвогарлик қилмоқда, аммо муросага ҳам тайёр, деб таъкидлади МДҲ мамлакатлари институти раҳбари ўринбосари Владимир Евсеев Спутник радиосига берган интервьюсида.

Эксперт: Остона саммити Марказий Осиёнинг бирлашиши йўлида муҳим қадам бўлади
Эскперт фикрига кўра, Марказий Осиё давлатлари норасмий саммити минтақа, айниқса ўзбек-қозоқ муносабатлари учун жуда муҳим аҳамият касб этади.

"Ўзбекистон, агар унинг марказий жойлашувини, аҳолиси сонини, саноат салоҳиятини ҳисобга оладиган бўлсак, янги президент Шавкат Мирзиёев келиши билан минтақадаги иккинчи етакчи мақомига даъвогарлик қилиши мумкин, сабаби, Қозоғистон эндиликда яккаю-ягона етакчи саналмайди. Мана шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон етакчисининг Қозоғистон президенти — Назарбоев билан учрашуви бутун минтақа учун жуда муҳимдир", — деди Евсеев.

Эксперт сўзларига кўра, Тошкент ҳозирда очиқ ташқи сиёсатни намойиш қилмоқда, ва бу биринчи галда қўшниларга қаратилган очиқ сиёсатдир. Хитой ёки АҚШ сингари геосиёсий ўйинчиларга эмас.

Минтақадаги фаоллиги ва Марказий Осиёдаги салмоғи оғирлашиб бораётганига қарамай, Ўзбекистон умумий ва ўта нозик, таъбир жоиз бўлса оғриқли масалаларда муросага боришга тайёр. Булар терроризмдан тортиб —сув-энергетика билан боғлиқ масалалардир.

"Тўғри, бу мураккаб ва эски масалани тўлалигича ҳал қилишнинг имкони бўлмаяпти, лекин муҳокаманинг ўзи кўп нарсадан дарак беради", — деб хулоса қилди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё мамлакатларининг узоқ вақтдан бери биринчи учрашуви 15 март куни Остона шаҳрида бўлиб ўтди. Норасмий саммит ташаббускори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевдир. Президент бу саммитни ўтказиш ғоясини ўтган йил Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро матбуот-анжумани давомида илгари сурган эди.

Ўшандаёқ мазкур учрашув Қозоғистонда бўлиб ўтиши қарори қабул қилинганди. Остонадаги музокараларга Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари тўпланишди, Туркманистон делегациясига эса мамлакат Межлиси вакили раҳбарлик қилди.