Хоразмда 20 ёшли она чақалоғини пакетга солиб, уйига яшириб қўйганлиги аниқланди

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, чақалоқ тирик ҳолда туғилганлиги, унга енгил жароҳат етказилганлиги ва ўлимига ёпиқ муҳитдан келиб чиққан механик асфиксиядан ўлганлиги аниқланган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. 2018 йил 17 февраль куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган П.Б. туғишдан кейинги асоратлари билан туман касалхонасига ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Тошкентда чақалоғини бегоналарга бериб ўзи қочиб кетган аёл қидирилмоқда

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, у 15 февраль куни уйида қиз бола чақалоқ туққанлиги ва чақалоқни пакетга солиб, уйига яшириб қўйганлиги аниқланган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, чақалоқ тирик ҳолда туғилганлиги, унга енгил жароҳат етказилганлиги ва ўлимига ёпиқ муҳитдан келиб чиққан механик асфиксиядан ўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.